Атиргулдек юз очди шафақ
Бу кеч атиргулдек юз очди шафақ,
Шу уфққа туташиб кетгим келади.
Чаманга айланди кўкдаги равоқ,
Гўёки нурларин само элади.
Осмоннинг яноғи қизариб гулгун,
Атиргул қатлами тўкилар бир-бир.
Фурсат тез югурар ечолмай тугун,
Муаллақ тасвири улкан бир собир.
Кўнгилга мусиқа оқади сокин,
Нурли туйғуларни уйғотиб масрур.
Қизғиш атри уйғун шуурга оқин,
Олам гўзаллиги нақадар сурур.
Кундуз яна шомга гулдаста тутар,
Муаттар ҳавосин симиргум қониб.
Ошуфта дил ажиб мўъжиза кутар,
Ёлқинли ҳислардан кечолмам тониб.
11.03.2021 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые