Қатралар
-
Қачон…
Сен саҳро текислигидаги бир воҳада дунёга келдинг. Яйдоқ чўлнинг шамоллари гўё, бор ғуборларингни аритмоқ учун тинимсиз эсади. Уммон шовқинидан йироқда саболар суҳбатини тинглайсан, тинглайверасан. Тоғлар ваҳимаси кўнглингни безовта қилмайди. Бироқ, барибир тоғларни соғиниб…
-
Сайр
Баъзан кўкдан ёмғир шиддатида сўз томчилай бошлайди. Унинг шивирига қулоқ тутаман, чақмоқдай чақнаб тўкилади, хаёлларим ҳам чақиндек чатнашини томоша қиламан. Мовий сўзлар бутун борлиқни безаб, кўнглимни гўзалликка ошно этади. Осмондан қуйилади сўзлар ёмғири,…
-
Суҳбат
#Суҳбат Мен юксак тоғлардан завқ олган виқорли туйғуларим ҳақида сўзласам, сен йўлда оёғингга ботган тош оғриғидан нолийсан. Муслима Ҳамроз 01.08.2025 йил
-
Истак
Мен ложувард ўрмоннинг мусаффо ҳавосидан тўйиниб симирсам, сен соя остида тундлашиб кенглик даъвосини истайсан. Муслима Ҳамроз 30.07.2025 йил
-
Гул
Алвон рангни симирган атиргул гулгун тебранади, сабо куйидан маст. Атиргул шарбатига қадаҳлар тўла, ифорига чўкиб кетмоқлик мумкин. Шарбат тотига меҳригиё томчиси қувват. Ғунчалар даста-даста бўлиб ирмоққа тўкилади, кўнгилга ошиққан туйғу сингари. Аммо, айрилиқ…