Шеър
Тоғ
Тоғ тик бошига тошли тожни қўндириб, Тош қўлларида тошни муштлар дўндириб. Этагига тошларни тергай саралаб, Елкасига тош ортар тошлар оралаб. Ер тубига тош илдиз отгандир, инон, Тош қалашиб бағрига ботгайми чунон. Юролмайди, изига…
Кўклам
Кўксингда кўклам келиб кун кўклаганда, Ки кўнгилнинг куртаги кўклаб кулганда, Кўнгил кўкаламзорига кўмилган кўйи, Келаверади камёб кўкатлар куйи. Кўр кашшоф камалакнинг каштаси кўркам, Кўнглинг кўзгусида-чи кўзланган кўклам. Кенгликлар-ла келишиб кенгашгил кўнгил, Камчил кунларни…
Олқиш
Бўй-бастингизга маҳлиё бўлганим ёлғон, Қалб косасида лиммо-лим тўлганим ёлғон, Савлатингиз соясида сўлганим ёлғон. Ноз этмасдан қад ростланг бўйингизни бир кўрай, Гар, сарвга монанд бўлса қоматингиз, узр сўрай. *** Барчани ўзига тортар ҳур жамолингиз,…
Тўртликлар
Меҳр-саҳоват тиласанг китоблар улаш, Ёшларга мадад бўлгай эзгу тафаккур. Гар, маърифат тиласанг китоблар улаш, Маънавий бу чашмага минг бор ташаккур. *** Дард учун бу дунёга келгайми одам, Гардларини ювади тинмайди сира. Истиқбол-чун йўлчироқ…
Сурату сийрат
Кенгайиб-у торайиб оқади дарё, Кенгайган жойида дунё ҳам кенгми? Сал секинроқ сирпанар қатламлараро, Уюрма думалайди, торликда тангми? Булоқда майинлиг-у илиқлик яшар, Ва денгиз тўлқинлари югурар тинмай. Шаршаранинг бўғзидан “қалдироқ” тушар, Ёмғир томчилайди ҳеч…