Шеър

  • Шеър

    Қайтиб келдим

    Қуёшга юз тутиб куйсаму ёнсам, Жавзода эврилиб кетсамми ёзга. Суйибман, суюнма ўзимдан тонсам, Қалбим илк чолғучи навобахш созга, Найнафас нурталаб, эркдайин улуғ. Соғинчим сарғайгай кўнгил боғида, Кузакда эврилиб кетолсам кузга. Тийрамоҳ муҳташам айни…

  • Шеър

    Ўртада

    Тоғлар ҳайқиради, тоғлар ўй сурар, Ўртамизда улар чўкиб ётгайми. Кўнглимда ошкора томири унган, Дард юки эзғиган тошдек қотгайми. Сойлар шовуллайди, сойлар жим сузар, Ўртада кўприк йўқ, жондан ўтгайми. Шаффоф туйғулардан тўлиб тошар у,…

  • Шеър

    Бир ёниб…

    Телба бу дунёда телбадек яша, Портлаб кетсин майли тутқун қафаслар. Ҳаётнинг кўзида қўрқув ва ҳадик, Бўғзингда тутақар ожиз нафаслар. Телбавор кўнглингни нечун аврайсан, Безовта этганда ҳо-ю ҳаваслар. Бир дардкаш тополмай кулдинг, йиғладинг, Кўнглингнинг…

  • Шеър

    Қор ёғса

    Музлаган кўнглимни илитмоқ бўлсам, Қор ёғар, ёғар қор, бўлмайди қочиб. Офтобдай оловли туйғуга тўлсам, Оташда ёнгайман қалбимни очиб. Қор ёғса жимирлар кумушдай виқор, Ҳисларим толмайди, сен томон учиб. Фироқ жазбасидай эриб кетса қор,…

  • Шеър

    Офтобни соғиниб…

    Қуйилиб оқади сувлар ариқда, Яхмалак сирпаниб асло чарчамас. Оқ қорни соғингай кўнглимдайин қиш, Кумушдай самога туташ чамбарчас. Қорбўрон увлайди, изғир изғирин, Тоқатим етмайди, сабаб муздамас. Совуқдан дилдирар ҳаво нафаси, Куҳ-куҳлаб иситсам, балки музламас.…