«Маст кема»
Рембонинг “Маст кема”сидек адашиб қолдим,
Хаёлларим чувалмоқда,
чайқалар тинмай.
Денгиз қирғоқлари уфққа кўз тикиб толди,
Боқ чексизлик қароғимга суратин чизгай,
Само сузавергай қалқиб ичда бир уммон.
Саркаш кема қалқиб ўтар, боқаман ҳайрон,
Тўлқин маромига зимдан мослашиб олиб.
Наҳот қалбимнинг тубида
авж олар бўрон,
Сўзмоқ бўлсам бир
дарғанинг илкида қолиб,
Юлдузлар кезгайдир чақнаб, ичда бир тобон.
Сувдаги нур жилвасини ҳовучлаб олдим,
Ажаб, томчилар шайланар узоқ сафарга.
Асрорини маржонқоя қўйнига солди,
Жилға тўлгай қизил ранг-у мовий сафсарга,
Қуёш чарх ургайдир абад, ичда бир осмон.
Муслима ҲАМРОЗ
11.08.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


