Шеър
Дастхат
“Кел, текшириб тургин-да қалбинг уйини!” – Ўз-ўзимга мен ўзим қилдим насиҳат. Бўронлардан чиқдингми омон, бусбутун, Махвий хабарчи бирров ташлаб кетмиш хат. Тўс-тўфонда чалғима, ғулу ўткинчи, Гўзалликнинг мадҳига тўлсин-да дилхат. Оқ қоғоз қоралайсан, оқми…
Яшиллик
Яшил қушлар учар парвози тиниқ, Қанотнинг қулочи соябон рамзи. Яшил туйғуларга тўлади борлиқ, Нақш этсам кўнглимга яшиллик рамзин. Мовий осмон порлар жилоси зумрад, Япроқлар қўшиғи титрайди ғамгин. Дарахтдай гулласам, кўкаргай қалам, Майсадек…
Қоронғу
Қоронғу. Деразадан мўралар қўрқув, Чарсиллаб кетгай кўзгу синиқ кўнгилда. Парча-парча сочилгай тасаввур гангиб, Азоб қийнар тушингда, яна ўнгингда. Ланг очилса ойналар ташқарида тун, Чўғ қизариб ёнган нур изи кўнглингда. Кетолмайсан узилиб, ришталар тугун,…
Менсизлик
“Тангрим, “мен”и йўқ де сўраганларга” Шодмонқул Салом Тангрим, мени йўқ де, ким сўрар бўлса, Йўқсизлик боримни саргашта қилгай. Танглик дунёсида мангуга ўлсам, Қалбим туб-тубида исёни қолгай. Чексизлик чорласа ичкари бедард. Менсизлик ҳувиллаб, шовқинга…
Бошқача
Шеърлар лутфи ўзгарди, ўзгача тарзи, Ёзмоқ бўлсанг чин дилдан довот бошқача. Қалб қудуғи сиёҳдон ўзгача фарзи, Мониторда ёришган даъват бошқача, Ёруғ сўзга айланган олам бошқача. Сохир сўзлар қуввати сўнмасин сира, Етиб борсин кўнгилга,…

