Бошқача
Шеърлар лутфи ўзгарди, ўзгача тарзи,
Ёзмоқ бўлсанг чин дилдан довот бошқача.
Қалб қудуғи сиёҳдон ўзгача фарзи,
Мониторда ёришган
даъват бошқача,
Ёруғ сўзга айланган
олам бошқача.
Сохир сўзлар қуввати сўнмасин сира,
Етиб борсин кўнгилга, йўли бошқача.
Ёқа олсам сўзчироқ,
сўлмасин сира,
Тўлқинланган қалбимда йўлим бошқача,
Ишқ ўтига туташган қалам бошқача.
Муслима ҲАМРОЗ
29.01.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


