Шеър
-
Барглар кафтларида яшил сарғайди, Қуёш бўёғида қайнар тиллоранг. Менинг кафтимда-чи кузги чизгилар, Йиллар армонини тортқилар таранг. Гарчи хаёлларим тўзғир сумбула, Сокин суҳбатини бўяр оловранг. Кузнинг ҳуснига мен боқсам синашта, Маҳзун борлиғимга тўлгай жилоранг.…
-
Оҳ, август
Оҳ август, шоёну қувончлар ойи, Ҳилпирар сабуҳий саболар саррин. Ифорлар сочилган тунлари сокин, Кўнглимга тонг бўлиб туташган сайин. Оҳ август, дилтортар овунчлар ойи, Юлдузлар милтираб шивирлар майин. Кўзгудан боқади оймома зимдан, Мени ҳам…
-
Шитоб
Шаршара шиддатида оқиб кетганда, Кўчкиси тўлқинида ичгум тиниқлик. Мармардек томчисига қалқиб етганда, Қалбимни ўртамасин кескин синиқлик. Мусаффо оқимига кафтим тутганда, Борлиғим чулғаб олар илҳом толаси. Туйғулар шитобида дурлар кутганда, Эврилсам шаршарага, дилда жоласи. Муслима Ҳамроз…
-
Руҳим чавандоз
Қафасдаги қушмидинг, қанот қоқмайсан, Эрк парвозли хаёлни қучдинг, синиқиб. Қақнус қушдек, борлиғинг ўтда ёқмайсан… Бургут мисол юксакка боқмас тиниқиб, Курашлардан чалғиган бепарво кўнглим. Учқур байтал истайди, руҳим чавандоз, Қамчи зарби зирқитса, қолгай сўниқиб.…
-
Рўшнолик истаб
Йўллар лопиллайди осма кўприкдек, Рўшнолик истаган кўнгил безовта. Умрлар қалқиб борар енгил кўпикдек, Эл-улус боқ карахт, гарчи азобда. Чекловлар тўсади, эрки яримта, Дунё бозорида кезар алдовда. Йўлдошлар бирлашмас, мақсад минг нимта, Сароб қуршовида…