Шеър
Кутиб турар вақт
Етиб бўлмас манзили томон, Йўлчироқлар ўтади шошиб, Йўл четида кутиб турар вақт. Поёни йўқ йўллар қувлашиб, Йўл юради, оғринар қадам, Кўнгил сари борарми? Қайдам. Муслима Ҳамроз 07.05.2025 йил
Қалам изи
Оппоқ қоғоз ва зим-зиё тун, Ўйноқлайди шамнинг шуъласи. Туйғуларнинг шалоласидан, Тўкилади кўнгил шеваси. Илҳом васфин этолса ишғол, Тутқич берса паришон ғазол, Оқ қоғозга тўкилади шеър. Тун қўйнига кетаман оқиб, Юлдуз дарча очган палласи.…
Яшил туш
Дарахтлар шивирласа майин, оҳиста, Шўх сабо қанотида ташийди уни. Япроқлар кафтларида сўзлар битиги, Уқсам эди унда сир яширган унни. Кенгликлар-ла кенгашиб, яшил туш кўрар, Мовий ойнинг чиройи безаса тунни. Ошиқлигим ошкора кезаман боғни,…
Кўнгли ғорга айланган
Ним қоронғу хонада дарпарда юки оғир, Ҳавонинг нафаси ҳам хўрсинади буғилиб. Шу макон ўлчовида унинг борбуд олами, Вайрона дунёсига яшайверар сиғиниб. Хаётнинг шуъласига яшолмайди йўғрилиб. Ўз ғамига кўмилиб кўнгли ғорга айланган, Ёруғ олам…
Излар
Юзларда ҳаётнинг фарёди, Гўёки ғамтарош юзчизиқ. Ачиниш кўнглингга мўралар, Яширмай сўйлайди бир қизиқ. Оғриниб боқасан юзларга, Кўзгунинг оғриғи ҳам синиқ. Бешафқат туйғулар ичар вақт, Шунданми тўймайди хўб интиқ. Тасвири мунғаяр тобора, Йилларнинг сояси…




