Шеър
Ёз келди
Ёз келди ана қучоғин очиб, Боғ қўйнига кел, кўнглингни сен ёз. Мусаффо ҳаво ором қучоғи, Сокин баргларга қулоқ сол бироз. Соясин қалин тўшайди боғлар, Ёзнинг завқини ёзавер қувнаб. Сўлим оромгоҳ кўнгилни чоғлар, Болажонлар…
Хушифор
Шуур сочса хушифор малҳам, Қалам чархлаб битсайдим барин. Ёниб қучса кўнгилни маҳкам, Оташ туйғу титрайди ҳазин. Тўкиб солар шавқини баҳам, Сулув сўзлар томади заррин. Аслий маъно топмасин барҳам, Диловар сўз жамоли сарин. Изҳор…
Соғинчни симириб
Кўнглим бир зумгина ҳувиллаб қолса, Қизарган осмондек чўкар қонталош. Келиб кетган ҳислар қувғинди каби, Соғинчни симириб ичар жонталош. Кўнгилга тонг саҳар томганда шабнам, Ёзолсам шай тургай минг қаламтарош. Оламлар бағридан гўзаллик истаб, Поклашга…
Вақт қизғанчиқ
Кўнгил ипак, ул майин маъво, Шеър қуйилар, лавзига маҳтал. Тўлиб тошар бир ирмоқ бўлиб, Дил тўлғаниб жўшгани маҳал. Нажиб сўзлар учқур-у бедов, Гулболидан шимади асал. Гўзалликка парвона бўлгач, Вақт қизғанчиқ, бегона пайсал. Ортмоқлайди…
Нурли қувват
Бир-бир босган изларим юрар оҳиста, Мен ҳеч боролмаганим жойларни кўзлаб. Ўй-у хаёлларим ҳам учар шоҳиста, Мусаффо ҳар тонгларнинг шавқини сўзлаб. Руҳ огоҳ суворийдир жон маконида, Кўчиб юргудайин ул айланиб такрор. Хушлагай чорловлари дил…



