Шеър
Ёмғир бу (насрий шеър)
Ёмғир бу – туйғу жилваси, ташна қалбимга ёғаётган. Бағрим осмонида сузаётган булутлар рангин сиёҳга тўла, улардан камалакнусха сўзлар сийрати томади. Улар тиниқ дур каби томчилайди, тўлғониб томчилайверади. Ва кўнглим ойнасин чертиб-чертиб жилоланади.…
Соғинч
Сендан дарак бўлмади, сирдошим соғинч, Ҳаёт ишқин гирёна соғинмай бўлмас. Ишқий дардга ошуфта улагай боғич, Дардга интиқ кўнгиллар бедаво ўлмас. Оппоқ тонгни соғингай оромга тўйгач, Йўқса кўнгил нурафшон зиёга тўлмас. Ойдин ойин тополмай…
Капалак эффекти (эгиз шеър)
Кузнинг даричасин келдим сўроқлаб, Йиллар йўл кўрсатар сочиб гардини. Йўллар йўрғалайди йироқ-йироқлаб, Менга мунғаяди тўкиб дардини. Дардим эзғилайди қалбим қийноқлаб, Гўё билолмадим ҳар дам қадрини. Сўлғин гулзорида учар ўйноқлаб, Ипак капалаклар безаб умрини.…
Келгач…
Кўклам кўклигини кўкчил куйлаб кел, Кириб келганингда кулгай кўнгиллар. Кўнглим каъбасини кўзлаб кириб кел, Келсанг кенгликларга кўчар кўчкилар. Келгил, кези келгач койиб, куйиб кел, Кўнглим камалакранг каби кўкаргай. Кўксим карамини кутиб, кулиб кел,…
Уфқ
Уялгайми Уфқ қизариб кетгач, Жамолини оҳ, қизғанар Қуёш. Яноғи ҳам ол, манзилга етгач, Фироқ ўти-ла синайди бардош. Аста ёнбошлар фурсати ўтгач, Шафақ ёнса-чўғ беролмагай дош. Ўртангайми лол шаштидан кечгач, Кетар чоғида сийлайди ювош.…




