
Келгач…
Кўклам кўклигини кўкчил куйлаб кел,
Кириб келганингда кулгай кўнгиллар.
Кўнглим каъбасини кўзлаб кириб кел,
Келсанг кенгликларга кўчар кўчкилар.
Келгил, кези келгач койиб, куйиб кел,
Кўнглим камалакранг каби кўкаргай.
Кўксим карамини кутиб, кулиб кел,
Кўклам куртаклари кўнгил кўтаргай.
Камин кечиргинда кўркин куйлаб кел,
Кенгроқ кўрингайдир кавкаб кўприклар.
Кечиб кетолмайин келсанг, кўниб кел,
Кезгил, кўз кимёсин кўрсин киприклар.
Кишвар кўчасида коргоҳ кечиб кел,
Кўзлаб каҳкашонни кемтик кўнгилдан.
Куйсоз куйчилар-ла куйга кўчиб кел,
Кўчиб кетолсайдим кечиб кўнгилдан?!
Кавсар кўрфазига кўнглим кечиб кел,
Куюк кунжагида кураш кифоят.
Кунгай кундузида кўшкин кезиб кел,
Келгач каломиҳур, кулгай коинот…
Муслима Ҳамроз
11.09.2023
Изоҳ: Кавкаб-юлдуз, нур; Кишвар-мамлакат, ўлка; Коргоҳ-дунё; Каҳкашон-сомон йўли; Куюк-ғамли, азобли; Кавсар-сероб, мўл; Кунгай-қуёшли;

