Шеър
Муҳаббатнинг иқлимига кетайин кўчиб
Менга ғолиб бир сўз айтинг, эркка тўла сўз, Қанотида парвоз этай, кўкларга учиб. Оппоқ тонглар оғушидек ойдин, беғубор, Тилакларим йўллай олай оламни қучиб. Менга нурли бир сўз айтинг, оҳанг тўла сўз, Дил созимни…
Оловранг
Оламнинг ўчоғида қизиса жавзо, Жизғанак оташланиб куйгайми ҳаво. Қалбимга оловланиб йўлласа жазо, Не дам салқинланиб излайди даво. Қизиган туйғуларим қизғанар нечун, Сояга хаёлларим пояндоз солса. Тузалмас дардларимнинг қирмочи учун, Наҳотки, қийнайвериб қасдини олса.…
ЙЎЛЛАР ЕЛКАСИДА
Кўнглинг синиқларин сочади қуюн, Тинмай товонингга санчилар тиғи. Йўллар елкасида синиқлар уюм, Йиллар тўфонидан тўкилар йиғи. Дарду ғамларингни ичингга ютгач, Излаб топинганинг бўларми дармон. Ғулу қутқуларин шамолга отгач, Учмоқ шижоати бўлмасми армон. Умринг…
ЗАНГОР ТУЙҒУ
Безовта не туйғулар йўлимни тўсгай, Аслият озорланиб тилдан озса ўз. Биламан йўллар тўшаб майсалар ўсгай, Гар огоҳ назари-ла боқса тийрак кўз. Тўфонлар дилдан тошса насимлар эсгай, Ошуфта кўнгилларга йўллаб эзгу сўз. Бир қучоқ…
ВУЛҚОНГА АЙЛАНГАЙ
Зилзила титратган тоғга қиёслаб, Вулқонга айлангай юрагим маним. Сочилиб кетгулик чоғга қиёслаб, Соврилган пайтларда инграйди таним. Бир чимдим сачраган доғга қиёслаб, Кўксимни тинимсиз тирнайди ғаним. Янгидан кўкарган боғга қиёслаб, Кўкламий туйғуга бўлсайди таслим.…




