Шеър
Майса янглиғ
Мен кечган рўёда қолди қайғу ва алам, ва бир ҳовуч кулдек сочилди шу дам қадрсиз ғўр ғурурнинг аччиқ тўзони.
Фасллар
Кумуш қишнинг нотинч охирги туни, Қорнинг намчил ҳиди анқийди гўё. Навбаҳорнинг интиқ биринчи куни, Гуллар хушбўйига тўлади дунё.
Шеърият
О, Қуёш хўб ашъор сочиб порлайвергайдир, тўлдириб борлиқни нурли навога. Эҳ, камалак ғазал тўқиб чорлайвергайдир, мисралар оҳангин йўллаб мавога.
Баҳор соғинчи
Қиш ҳам охирлаб боряпти қаранг, Совуқдан зир-зирлаб титрайди ҳаво. Баҳор элчиси ниш отгай аранг, Симириб топгандек илиқ бир даво. Қиров аста борлиққа қўнса, Тонг уйғонгайдир туманга бурканиб. Агар-чи қорнинг шиддати сўнса, Изғирин ҳеч…
Чақинлар кутсам
Туни билан чандон ёмғир тинмади, Кўнгилга қуйилиб шивир-шивири. То тонггача кўзга уйқу инмади, Пирпирар безовта ойнинг тасвири. Ахир, кўк тўлишган шу дам мўъжиза, Юрак туғёнлари тошмасми, нечун? Изтиробга дучор хаёл ожиза, Ёмғир томчисидан…




