Шеър

Фасллар

Кумуш қишнинг нотинч охирги туни,
Қорнинг намчил ҳиди анқийди гўё.
Навбаҳорнинг интиқ биринчи куни,
Гуллар хушбўйига тўлади дунё.

Ўтаётган ҳар ойларнинг армони,
Вақтнинг ҳовучида титрайди эссиз.
Отаётган ҳар тонгларнинг дармони,
Кўнгилни тўлдирса кетмайди изсиз.

Фасллар ичимизда кезар ҳамоҳанг,
Фурсатини кутиб, тўлиб-тошади.
Гар гуллашу хазон аро кечар жанг,
Курашлардан ҳаёт завқи ошади.

Балки фаслдан фаслга оқиб кетамиз,
Чархпалак гардиши мавсумий макон.
Дунё қирғоғига туйқус етамиз,
Оламни англашга топгулик имкон.

Муслима Ҳамроз. 26.02.2022 йил

5 2 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x