
Баҳор соғинчи
Қиш ҳам охирлаб боряпти қаранг,
Совуқдан зир-зирлаб титрайди ҳаво.
Баҳор элчиси ниш отгай аранг,
Симириб топгандек илиқ бир даво.
Қиров аста борлиққа қўнса,
Тонг уйғонгайдир туманга бурканиб.
Агар-чи қорнинг шиддати сўнса,
Изғирин ҳеч кезолмас турланиб.
Энди ҳайрат битгай фасл иқрорин,
Ҳҳароратни илитиб огоҳ.
Ва қалдирғочнинг ташриф қарорин,
Кўнгил айвонига йўллайди ногоҳ.
Соғинч дамлардан қалбим серофтоб,
Уйғонгайми кўкли кўклам илдизлар.
«Келгин гулбаҳор!»янграйди хитоб,
Дарахтларга қўнгай нурваш юлдузлар.
Муслима Ҳамроз. 6.02.2022 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые