• Без рубрики

    Ишондим тобланиш фурсатларига…

    Шеъриятга юрагимни тўлдиргим келаверади мудом, адабиётга қалбимни очмоқ умидида ёндим, ёнавериб куйдим, узоқ кутдим. Ва, ишониб кутдим тобланиш фурсатларини. Йўл юриб кутдим, машаққат томирларига туташган чоғларимда дардимни баргларга айтдим. Айтдиму ҳар сафар дардларим…

  • Шеър

    Шамол

    Шамол хуштагини чалиб увлайди, Қанотини ёйиб учади шитоб. Гўёки тизгинсиз вақтни қувлайди, Ланг очиқ бўғзидан учади хитоб. Ғалаён қўзғайди елканин очиб, Безовта руҳларни чирпирак этса. Ҳар ёндан симириб, тўймайди қучиб, Шошилинч хабарлар маконга…

  • Шеър

    Ҳайрат

    Безовта мисралар шашти ўзгача, Тўкилиб, сочилгай тутқич бермайди. Ҳаяжон кўчади сўздан сўзгача, Манзилга қанотсиз учиб бормайди. Гўзал очқич сўзни ёзаман жўшиб, Суҳбат бошланади, қизғин жараён. Илҳом туҳфасига битаман қўшиб, Магар қалб туғёнин этолсам…

  • Шеър

    Дунё омонат

    Кўз жовдирар жайрона, Ёғду ичган нур излаб, Ҳикмат сочган дур излаб, Мен чўкиб боряпман кўзимнинг уммонига, Оҳ, чекиб боқяпман сўзимнинг имконига.    Маржон қоя ғарқ этмиш, Ойдин соя фарқ этмиш, Топилганда бир даво,…

  • Шеър

    Ёз

    Ҳислар қайнамоқда қалб қумғонида, Жўшаётган сўзлар тошгайдир маҳзун. Ҳансираб, инграйди қирқ фиғонида, Кунларнинг манзили узундан узун. Илиқ хаёл йўллаб ёзнинг тафтига, Бўлгум хумор тўкин тароватига. Меҳримни тутолсам иссиқ кафтига, Эврилсам минг ёзнинг ҳаловатига.…