Дунё омонат

Сўз довдирар ҳайрона,
Кўз жовдирар жайрона,
Ёғду ичган нур излаб,
Ҳикмат сочган дур излаб,
Мен чўкиб боряпман кўзимнинг уммонига,
Оҳ, чекиб боқяпман сўзимнинг имконига.
Маржон қоя ғарқ этмиш,
Ойдин соя фарқ этмиш,
Топилганда бир даво,
Товланади минг маъно,
Тубсизлик қийнайди кўзимнинг қароғини,
Жавҳари сийлайди сўзимнинг фароғини.
Гарчи дунё омонат,
Зеро, топмас залолат,
Ёндиргайми Ҳақ ишқи,
Тўкилгайми дил ашки,
Чархи дун чорласа сарафроз бўлгай раво,
Шуур порлайвергай мўъжаз равшанлик аро,
20.07.2021 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые