-
Баҳорга айланиб…
Бодом новдасидан қиёлаб боқиб, Баҳорга айланиб қолгим келади. Нурли ирмоқларда пилдираб оқиб, Сабо қанотида хаёл елади. Кўклам гулларидай оламга боқсам, Соғинчли бағримга ифор тўлади. Ва гулгун кўксимга лолалар тақсам, Товоним қитиқлаб майса кулади.…
-
Ўзбек қизлари
Ана, қизлар баҳорни кутиб, Пешвоз чиқар, дилларда соғинч. Кўклам чоғи удумин тутиб, Юз кўрсатар бойчечак тўнғич. Кийиб олиб ироқи дўппи, Сайри боғда кезишар шодон. Гуллар нақши чиройли бўпти, Қизлар ҳусни ортгайдир чандон. Атлас…
-
Нур ва оҳанг
Бедор тунлар дил ашкига ғарқ бўлса қалқиб, Шудринг ичиб уйғонади ёп-ёруғ тонглар. Кўк тоқига оловланган қуёшни тақиб, Борлиқ ўзи нур таратган товушни тинглар. Нур ва оҳанг ўйноқлайди жоним парвона, Хаёл кўчар қўниб олиб…
-
Қизим
Баҳорга вафодор сулувим қизим, Яноғи ял-ял юлдузим ўзинг. Кўкламой нашъали сурурим қизим, Чиройи ойдай кундузим ўзинг. Баҳорга ошуфта гулсевар қизим, Оташин қалбли рухсорам ўзинг. Орзуси дунёча диловар қизим, Бахтнинг кўшкида Ситорам ўзинг. Муслима…
-
Бугун билан суҳбат
Бугун билан суҳбатлашасан тонгдан тунгача, Саволлар излайсан ўткинчи вақтнинг қатидан. Жонсарак кезгансан маконни айни кунгача, Жавоблар тополмай мавҳумот замон қатлидан. Яна талай ожиз саволлар туғилса дилда, Жумбоқ жавобини ҳар хушхон онлардан сўра. Истасанг…