Баҳорга вафодор сулувим қизим,
Яноғи ял-ял юлдузим ўзинг.
Кўкламой нашъали сурурим қизим,
Чиройи ойдай кундузим ўзинг.
Баҳорга ошуфта гулсевар қизим,
Оташин қалбли рухсорам ўзинг.
Орзуси дунёча диловар қизим,
Бахтнинг кўшкида Ситорам ўзинг.
Муслима Ҳамроз
23.02.2023 йил