
Нур ва оҳанг
Бедор тунлар дил ашкига
ғарқ бўлса қалқиб,
Шудринг ичиб уйғонади ёп-ёруғ тонглар.
Кўк тоқига оловланган
қуёшни тақиб,
Борлиқ ўзи нур таратган
товушни тинглар.
Нур ва оҳанг ўйноқлайди
жоним парвона,
Хаёл кўчар қўниб олиб
варрак учига.
Нурдан қанот ясаб учгач
ишқи руҳона,
Оҳанг энар Аллоҳ берган парвоз кучига.
Муслима Ҳамроз
25.02.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые