-
Меҳригиё
Меҳру муҳаббатга лиммо-лим тўла дилимни кафтим тафтида авайлаб йўлга тушяпман. Ишққа эврилмоққа шайланган қалбим ила суҳбатлашмоқ сурурини ҳис этмоқлик умидида. Бағрим сўқмоқларида кўп бора адашдиму изтироб сабоқларида тиниқиб топилдим. Қанийди, эрк йўлига чиқмоқлик…
-
Капалак эффекти (эгиз шеър)
Кузнинг даричасин келдим сўроқлаб, Йиллар йўл кўрсатар сочиб гардини. Йўллар йўрғалайди йироқ-йироқлаб, Менга мунғаяди тўкиб дардини. Дардим эзғилайди қалбим қийноқлаб, Гўё билолмадим ҳар дам қадрини. Сўлғин гулзорида учар ўйноқлаб, Ипак капалаклар безаб умрини.…
-
Куз қатлари
Кузги томоша беихтиёр диққатингизни тортади. Хазонрезги манзилида барглар омонат қалтираб турибди. Дарахтлар гўё қизғиш, сарғиш, зарғалдоқ шокилали либосга бурканиб олишганга ўхшайди, айниқса, ўрик дарахти ўз меваси тусини эслатади. Куз япроқлари куз яноқларини ял-ял…
-
Қандайин жола
Гўзаллик тасвирига айланган муаззам сўзлар эрк қанотлари узра хаёлот фазосида муаллақ учишади. Уларга мафтун бўлиб ўзингга чорласанг, аввал, улар кўнгил осмонидаги мовий барқутларга қўнишади. Бу қандай ёмғир, қандайин жола?! Гўё, олам томирига томар…
-
Келгач…
Кўклам кўклигини кўкчил куйлаб кел, Кириб келганингда кулгай кўнгиллар. Кўнглим каъбасини кўзлаб кириб кел, Келсанг кенгликларга кўчар кўчкилар. Келгил, кези келгач койиб, куйиб кел, Кўнглим камалакранг каби кўкаргай. Кўксим карамини кутиб, кулиб кел,…