
Меҳригиё
Меҳру муҳаббатга лиммо-лим тўла дилимни кафтим тафтида авайлаб йўлга тушяпман. Ишққа эврилмоққа шайланган қалбим ила суҳбатлашмоқ сурурини ҳис этмоқлик умидида. Бағрим сўқмоқларида кўп бора адашдиму изтироб сабоқларида тиниқиб топилдим. Қанийди, эрк йўлига чиқмоқлик дардида дунё кенгликларида озод кезолсам. Илҳом қанотлари узра руҳият фазосида фарзона учолсам. Сулув сўзлар ила безанган қанотлар сўз сеҳрини сочиб учади. Сочқиларга маҳлиё бўлиб боқаман, кўзларим мафтункор туйғуларга чўмади ва қалбимни сўзлар ёмғири ювади ўртаниб. Ишқ томади қалбим тубига томчи титроғига айланиб. Ва, ҳаёт шавқи яйрайди бағрим маъвосида дардини тўкиб. Ишқ дарди кўнглим довонида Меҳригиё бўлиб унишини ва олам меҳварида меҳр Қуёши бахтиёру шодон кулишини истардим.
Муслима Ҳамроз
18.08.2023

