-
Нурифазо
(Физика ва лирика) Қуёш нурларидан етти ранг олгач, Синча томчиларда камалак учгай. Олам ёғдусига эврилиб қолгач, Нурваш жозибасин тиниқиб ичгай. Қайноқ инфрақизил тебраниб толгач, Наҳот,тўлқинланиб шаштидан кечгай. Ва, ультрабинафша измига солгач, Одам нурифазо…
-
Байрам
Байрамлар келяпти, қаҳ-қаҳа отиб, Кўнглимни кулдирмоқ истайди, бироқ, Армонлар сояси булутга ўхшар, Шалаббо кўзёшга чўкади қароқ. Ҳаётни борича бўларми суйиб, Ғам-мунгни фатҳ этиб, қўёолгач тийиб. Байрамли тонг отди, ёришди олам, Порлаган юлдузлар самога…
-
Қачондир…
Сенинг пешонанг шўр, менинг кўзёшим аччиқ, Тўкилиб тугамас дунёнинг ғами. Сенга борар йўллар ғорнинг оғзидек очиқ, Борлиқни заҳарлар қайғунинг таъми. Сенинг кўзларинг нам, менинг қалбимда уммон, Тўфонда чилпарчин бўлганми сабри. Сочилиб кетади хасдайин…
-
Сукут
Нечун жимжитлик жаранглар, ўртаниб такрор, Сўзни тинглайман, томчиси- мингбитта сукут. Хаёл чирмашар пўртаниб, бўлгайми иқрор, Унсиз сўзласам, учқуни чайтнайди бедуд. Сўзни ичмоқлик мавжида дарёдил даркор, Сўзнинг ранговор оҳанги бўлмасин унут. Кўнгил садоси измида…
-
Марварид сўз
Шеърият чашмасидан инжа сўзлар қалқиб келади, марвариддек дона-дона томчиларга эврилиб. Интиқ қалб ирмоғига тошқин туйғу бўлиб томади. Мунаввар сўз шуъласи мусаффо тўлқинларга қоришиб оқаверсин. Муслима Ҳамроз 02.03.2025 йил Сўз баҳри- Ўй-хаёлларимда сочилган ҳислар…