-
Игна санчқисидан уйғонар мато
Кашта тиккан нозик қўлларда хино, Ораста бегойим, ўзбегим қизи. Игна санчқисидан уйғонар мато, Ипи йўрғаласа ранго-ранг изи. Ипнинг бўёғида чаманзор пайдо, Гуркираб кетади тўрт тараф шоён. Бармоқлар сеҳридан тўкилар жило, Каштага эврилган туйғулар…
-
Тирамоҳ
Кузнинг фарёдига тутаман қулоқ, Зириллаб кетади гирёна фалак. Бепарво шамоллар ўйнайди қувлоқ, Чирпирак чархида хаёлим ҳалак. Унинг гирдобига шўнғиганим чоқ, Туташиб кетади минг битта бўлак. Тирамоҳ зарига тўлади қучоқ, Гулбаҳор мулкидан беради бўнак.…