-
Чайқалиб турар…
Ана довот, мана тайёр бир қалам, Мониторга боқсанг қалқиб чиқар сўз. Тасвир жимирлайди, сафланар ҳарфлар, Нурланиб турганда порлаб кетар кўз. Ахборот денгизи чайқалиб турар, Тўлқинга айланиб ҳар дам сузсанг-чи, Нурқалам тафтида дилроз…
-
Мовий қанотлар
Деворни муштлайди хаёлим зимдан, Хонага сиғмайди хонаниш кўнглим. Дунё сиртмоғига дов тушган маҳал, Тескари боқади ҳаттоки ўнгим. Чексизлик фазоси қанот ёярми, Дарича излайди дардчил бу дилим. Ҳуррият шамоли эсгани маҳал, Мовий қанотларга айлангай…
-
Илҳам ва ижод 1
XX асрнинг охирги йили ва XXI асрнинг дастлабки йили туташган бир даврда икки қанотли илҳом фариштаси тафаккур ва тахайюл оламимга оқиб кирганлиги мўъжиза эди. Таълимдаги замонавий педагогик технологиялар масалалари мени ўзига жалб этган,…
-
Рангин оҳанг
Рангнинг оҳангига қулоқ соламан, Рангин сўзлар ажаб, товланар хушҳол. Мўйқалам най сирин изҳор этаркан, Ҳиссиёт ёғдуга тўлади алҳол, Нақшивор чизгиси кўнгил изҳори. Мойбўёқ фикрни ичиб тўйингач, Тасвир жумласига чўкади беҳол. Бўёқдан мўралар нурфош…
-
Оғир
Оғриқдан оғриққа кетяпман нечун, Жисму жаҳоннинг қийноқларида. Сирқираб кўчади дарднинг титроғи, Вужуднинг тобланган қайноқларида. Оғирроқ эканми эзар ҳаволар, Бўронли кўнглимнинг яйдоқларида. Дард расмин чизади ҳатто камалак, Булутлар оғринар адоқларида. Кўза синмасин деб жонимиз…