Қатралар

Ёмғир қатраси

Ёмғирнинг жон томири аслида уммонга туташиб кетган. У гоҳ осмонда сузади булутларга эврилиб, гоҳ заминга сизади кўкламга айланиб. Томчи-томчилаб денгизни қучади, гоҳида булоқ қўшиғини томиб куйлайди, баногоҳ сачрайди шаршара тизгинин узиб. Кўкда муаллақ учаркан камалак ёйини ранго-ранг безамоқ учун қуёшга тикилади нигоҳи синиб. Дарахтлар интиқиб симиргай ёмғир зарраси таъмини тотмоқ умидида. Баъзан, совуққотса нақшин оппоқ қор либосига ўралиб олиб ерга оҳиста қўнмоқликка шайланади. Баъзида қор остидан бош кўтарган бойчечакнинг табассумига айланади. Баъзан гулилоланинг яноғида дур қатрасидек титрайди.

Томчилар тўфонга айланиб тўзғитмасин, дейман яшил оламни. Бузғунчи сел бўлиб сира емирмасин дарё қирғоғин. Умр кемалари  чўкмасин оқим ярмида. Олам томирига оби ҳаёт бахш этавер умид ёмғири!

Муслима Ҳамроз
14.02.2023 йил

5 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x