
Ўн икки
Ўн иккита ойга атаб ўн иккита бонг,
Гўёки йил довонида берар сарҳисоб.
Аста-секин тун чекиниб, отар янги тонг,
Илк дақиқа сўровлари қийнар беҳисоб.
Учқур вақтнинг шамолидан безовта макон,
Тирикликнинг минг имкони айлар вобаста.
Алҳол тинмай учаверса гавроний пайкон,
Чексиз фазо бағри огоҳ титрайди хаста.
Декабрь сўнгги дамларида дарча очилмиш,
Интиқ кутган шу дақиқа иқболга навбат.
Ана ўтмиш сониялар изсиз сочилмиш,
Янги замон садолари жаранглар албат.
Муслима Ҳамроз. 6.12.2021 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые