
ЯНГИ
Янги умид бўлиб ёғар оппоқ қор,
Янги йўлга ошиқади қородам.
Янги замон орзусида бор виқор,
Янги тусда милтиллайди қиров ҳам.
Олов қалбда янгиликнинг ишқи бор,
Янгиланган дунё келар якқадам,
Режасида яхшиликнинг машқи ёр,
Янги кўклам ифорига
дил ҳамдам.
Янги олам тилак этгай ихтиёр,
Ер юзида ҳаёт бўлсин
бардавом.
Ҳар бир инсон ўзга хос-мос бахтиёр,
Осмон қорзар сочар ўзгача мудом.
Муслима Ҳамроз
31.12.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые