Қалбингни изла
Олам ичра ёруғлик-нур таралганда,
Ўз аксингни ойнада кўра оларсан.
Тим қоронғида ойнага қараганда,
Зулматдан бошқа яна нени сезарсан.
Ўзлигинг англаш учун қалбингни изла,
Лек, қалбинг жамолини неда кўрарсан.
Англамоқ-чун қараш керак ботин кўзи-ла,
Қалбинг равшанлигин Ҳақдан сўрарсан.
Қалбингни изла танҳолик гирдобида,
Не ҳукмрон ё сукут, ё шовқин, ё оҳанг,
Инсонийлигу иймон борми тобида.
Ўзлигингга сен ўзинг бера ол баҳонг.
Қабоҳат, разиллигу ҳасад бегона,
Ўзлигин англаган инсон юрагида.
Ақлу заковатда беқиёс, мардона,
Эзгулик, яхшилик яшар тилагида.
Муслима Ёдгорова
Подписаться
0 комментариев
Старые