Қачон…
Қай манзиллар чорлайди, йўлга тушаман,
Куз охирлади бугун, кетяпти қаён?
Бор бисотин совуриб инкор этарми,
Турткилаб тургандайин йўлларда исён.
Боқ, парвоз этаётир куз сузган осмон.
Ҳамқадам боряпман-у томонлар чаппа,
Ҳеч ўзиб кетолмайман, қийнайди туғён.
Кечаги кунимдан бир хотира юлиб,
Кузагим чекинаркан чекади фиғон.
Хайр-хўш, яхши қол энди куз кезган макон.
Топганим йўқотдим мен, адашиб келдим,
Ўнқир-чўнқир сўқмоқлар сўроқлар ҳайрон.
Изланиб кетаверсам довонлар ошиб,
Хазонрез ҳислар барин этарми вайрон,
Қалбимга виқор бўлиб санчилгай қачон?!
Муслима ҲАМРОЗ
30.11.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


