
Кўнгил боғи
Айни баҳор чоғида чорласа чорбоғ,
Бағримни сарҳуш айлар кўклам ҳавоси.
Қийғос очилиб яна яшнаса гулбоғ,
Чорловига жўр бўлгай булбул навоси.
Чаманзорга ошиқсам интиқиб, ёниб,
Борлиғин кўз-кўз қилгай равзаи олам.
Ва кўклам бўйларига тўйиниб, қониб,
Гулзорига айлангим келади бирам.
Гулламоқлик ишқида уйғонса наҳор,
Ниш урган куртакларин ўпиб силайман.
Гар кўнглимнинг боғида юз очса баҳор,
Фараҳбахш ашъорларин тўкиб сийлайман.
Муслима Ҳамроз. 8.03.2022 йил
Изоҳ: равза- боғ, гулшан

Подписаться
0 комментариев
Старые