Шеър

КУЗ ЗАВҚИ

Нозли ёз ифорига масрур тўламан,

Базми соз, кўз қувнайди кўркига боқиб.

Заррин куз келаверса хумор бўламан,

Кўкламга етишмоқлик умидин ёқиб.

Заминга тўкилгайми мисли гулдаста,

Баҳорга ҳозирлигин кўрмоқлик учун.

Сарғайган либосини силаб ораста,

Изтироб тоб-тубига етмоқлик нечун.

Жилвалар ўйноқлайди барглар тусида,

Тўшаган гиламлари қандайин фароқ.

Зарғалдоқ ҳикоясин тўқир осуда,

Ойларни қизғаниброқ қилади сўроқ.

Маҳзуна тинглайман-у ҳайрон боқаман,

Яйраса таровати дилимда шодон.

Оқизоқ олмадайин сойда оқаман,

Фасли куз завқу шавқин симириб обдон.

Муслима Ҳамроз.  10.09.2022 йил

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x