Эссе

Китоб ва ҳайрат (эссе)

Ҳар сафар янги бир китобни ўқиганимда янгиланаман, гўё.  Фикрларим яхшиланади, ўзгача ноёб ҳис-туйғуларни ҳис этаман. Китобдан таралган зиё нурлари қалбимга томади ва унинг шуъласидан руҳланиб кўнглим яйрайди. Сўзлардан сеҳр қуйилиб оқади, жумлалар жонланиб, гаплар гуфторликни бошлайди. Хаёлот дунёсига шўнғиб, тахайюл осмонига парвоз қилишга шайланаман. Ирмоқлардан сузиб ўтиб, дарёларга қуйилиш шавқини туяман. Фикрат булоғи янада тиниқлашади, жозибасини кўз-кўз қилиб илҳом жилғалари тошиб келаверади. Тасаввурим уйғониб,чексизлик чегараларини излашга чоғланади, ўша сарҳадлар гўзаллигини илғамоқ орзусида сокинланиб оқаман. Сукунат олами узлат имконига чорлайди, офоқнинг кун чиқардан кун ботаргача бўлган манзилларида руҳфазо имосини излаб кезаман.

Сўз дарди қалбни ўртайди, сўз хилқати (яратилиши) сир-синоатига етишмоқ мумкинми? Такаллум (сўз)-ла ҳарчанд тавалло (илтижо) этмоқ ҳам бефойда уриниш!  Аммо, барибир сўз сеҳри-ю меҳри, сиймоси-ю тимсоли қалбимни мафтун этаверади. Бу ёруғ дунёда фазл (илм) га ташналик сўз ҳайратидан бошланса ажабмас. Сўз ҳайратига йўл очувчи эшик шак-шубҳасиз китобдир. Сўз сеҳрига ташна қалбга ҳаёт завқи қуйилиб келаверади. Унда умр мазмуни мужассам, саодат манзилига элтувчи йўллар очиқ, маънавият-маърифат нурлари шууримизга эврилиши имкони мажуд. Сўз битилган адаб бўстонида  ўз онгимиздаги ақл, ҳуш, зеҳн, фаҳм-фаросат хислатларига ҳаёт бағишлай оламиз.

Ўқиш ва уқиш, тинглаш ва англаш, уйғоқлик ва ҳушёрлик янгиланиш белгисидир. Ҳаёт гўзаллигини янги олам ичра ҳис этмоқлик сурури ҳар биримизга насиб этсин!

Муслима Ҳамроз
29.10.2022 йил

5 2 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

1 Комментарий
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
❤️Нодира Муродова❤️
2 лет назад

Ассаламу аълайкум, жуда чиройли, шу Муслима Хамрозни нинг хар бир сатирларидан таъсирланаман якинда китобларини олган эдим укиб чикдим . Мен жуда хурсандман , келажаги буюк Узбекистонимизниг канчалик кучли шоир ва шоиралари борлигига , Илохим сог булинг, шунака таъсирли китоблардан янада купрок езинг ижодизга омад

1
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x