
КАБУТАР ХАЁЛЛАР
Кабутар хаёллар неажаб яйрар,
Потирлаб сочилгай саркаш, сар-сари.
Қанотин силайди, укпарин сийлар,
Учмоққа шайланиб турган сингари.
Ку-кулар маъқуллаб, этади баён,
Юрагим туғёнин, оҳу фиғонин.
Кўксида дардлари титрайди гирён,
Яширар безовта ҳислар афғонин.
Пир этиб учганда тўзғиши аён,
Тошади хаёлот сокин ирмоғи.
Ҳуррият ўзанин оқизар қаён,
Қумридек сайратган нидо булоғи?!
Муслима Ҳамроз
12.11.2022 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые