Шеър

Онажон

Оҳ, онажон, мана ўша ҳовли-ю ўчоқ,
Гар, соғинч кул титкиласа, чўғлангай косов.
Энди гулбоғ сал қизғаниб очади қучоқ,
Тизгин ожиз, елиб боргай вақт ўзи асов.

Оҳ, онажон, бир чеккада мунғаяр тандир,
Деразадан мўралайди нурли бир тола.
Афсус, энди дийдор армон, сийламас тақдир,
Изларингиз тополмасман дилда дард, нола.

Оҳ, онажон, қалдирғочлар ўйнар айвонда,
Меҳр-оқибат қўшиғини чуғурлар шодон.
Ифорингиз дилга сочган сада райҳон-да,
Баҳорини соғингайми икки туб бодом.

Оҳ, онажон, ўкрадим-у ашъор тўкилди,
Қалбни ўкинч ўртаганда кўз ёш шашқатор.
Наҳот тошдек бардошимнинг чоки сўкилди,
Ҳатто, ғамдод таронага бермас дош чилтор.

Оҳ, онажон, сиз ўргатган ўгитлар тумор,
Ғойиб ўтмиш сирли назар ташлайди, ҳайҳот.
Доғ бағримга босолмасман, қийнайди хумор,
Ўтди бизга аталгани бир чимдим ҳаёт.

Муслима Ҳамроз
17.11.2022 йил

5 2 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x