
Ашъор
Биринчи мисра порлаб келади,
Илҳом парисин чорлаб келади,
Сўзлар сеҳрини зорлаб келади,
Қалбимни ашъор уйғотган палла.
Гўзал бир туйғу дилда порлайди,
Битик жилосин сирли чорлайди,
Ишқи садосин қўмсаб зорлайди,
Қалбимда ашъор уйғонган палла.
Маънолар қатор аро тизилгай,
Балки ғойибдан белги чизилгай,
Ажаб билолмам оташ қизигай,
Қалбимда ашъор тўлғонган палла.
Дурдона дурни тизиб ўтади,
Нозли нурқалам чизиб ўтади,
Ёғду кўнгилдан қизиб ўтади,
Қалбимда ашъор чўғланган палла.
Муслима Ҳамроз
01.01.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые