Без рубрики

Томоша истаб…

Боқсам, ичкари чексиз ғаройиб маъво,
Меҳробда Қуёш порлар, тафтида нурман.
Зумурад осмон яқин томида жилға,
Мавжида томчи қалқса, гирёна ҳурман.

Билмам, фазо фазлида нелар яширин,
Сирдан огоҳ мусаввир кафтида дурман.
Тириклик ичра гирён лов-лов ёнарман,
Ҳаётнинг жодусидан томган шуурман.

Фалакнинг гумбазида томоша истаб,
Борлиққа шўнғисам гар, кўрманми, ғўрман.
Бариси ичдаги бир саёҳат сабаб,
Кетаверсам чексизлик бағрида қўрман.
Муслима Ҳамроз
24.07.2025 йил
Изоҳ: Қўр-қалб ҳарорати.

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x