Шеър

Билмадим, билолмадим…

Билмадим, билолмадим дунё бир уммон,
Беадад қирғоғига мумкинми етмоқ?
Тўфонлар қийнайвериб чўчитар ҳамон,
Тилагим тўлқинланиб қулочни отмоқ.

Билмадим, билолмадим дунё бир қудуқ,
Тубсизлик қийнамоқда азиз жонимни.
Қурғоқчил водийсида дарёлар қуруқ,
Оқизар ҳар маъносиз кечган онимни.

Билмадим, билолмадим дунё бир саҳро,
Жазира қиздирганда куяди кўнгил.
Нафасинг оловланиб топмайсан баҳра,
Синовда ғуборлардан тоблангил, эй дил.

Билмадим, билолмадим дунё бир гардун,
Ғириллаб айланмоқда ўткинчи айём.
Фалакнинг гумбазида қойимдир чархун,
Оламлар меҳваридан нур ёғар аён.

Билмадим, билолмадим дунё бир қалъа,
Туйнуксиз кошонадир, дарду ғам тўла.
Кўнгилнинг ҳар кунжидан таралар нола,
Эй Аллоҳ, шам жилосин қалбимга йўлла.

Муслима Ҳамроз
21.01.2023 йил

Изоҳ: айём-замон; чархун-олам. 

3.7 3 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x