
Қиш нафаси
Ана, совуқда мунғаяр
юпун дарахтлар,
Айни уйқуда зирқираб
турмиш карахтлар.
Гала каптарлар ташийди
оппоқ қорхатлар,
Гўё ҳурликка тўлгудай
Олам қафаси.
Ҳуркак қушчалар дон излаб
қанот қоқади,
Довдир дарёнинг бетида
музлар оқади.
Аста борлиққа эриниб
қуёш боқади,
Ажаб кўнгилни илитгай
қишнинг сафоси.
Нега изғирин изғийди,
аёз чимчилар?
Музли сумалак ўсади
оқиб томчилар.
Нечун қорбўрон уловин
тинмай қамчилар?
Яна ўлкамда кезганда
қишнинг нафаси.
Муслима Ҳамроз
4.12.2022 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые