
Бувижонлар
Ярашиқдир хўб дурра-ю рўмолингиз,
Дил яйратар шу нуроний жамолингиз.
Енг шимариб халқ корига яраб ҳамон,
Меҳри қайноқ бувижонлар, бўлинг омон!
Ҳикмат тўла сўзингиздан дур томгайдир,
Қалб қўрининг тафти гурлаб қўл толмайдир.
Эл севарим, юрт севарим бағри уммон,
Қалби гўзал бувижонлар, бўлинг омон!
Муслима Ҳамроз
17.11.2022 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые