
Соғинч гуллайди
Кутавериб соғинч гуллайди,
Гулзорининг бўйи муаттар.
Сарсари бир сабо йўллайди,
Азоблайди қалбимни бадтар.
Дийдорингни қўмсар хаёлим,
Дил тубида қўзғаб ғалаён.
Олисларда кечар ҳаётим,
Йўл зориқиб чекади гирён.
Сафар хорғин, қўлламас осон,
Чорламайди мени йўлига.
Соғинч номли бекати сарсон,
Боқар ҳамон тақдир қўлига.
Кутавериб соғинч гуллайди,
Сарсари бир сабо йўллайди.
Муслима Ҳамроз
27.01.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые