
Сафо
Йўллар юриб, тоғлардан ошиб,
Кириб келдим боғи аълога.
Сўзлар гуллаб қилади ошуб,
Етсам кошки ишқи маъвога.
Ғунча кулар ифори жўшиб,
Сирлашади сўзлаб мавлога.
Томса илҳом қонади нўшиб,
Сўз талашиб қолар ғавғога.
Тахайюлда туйғулар тошиб,
Дуч келгайми жабру жафога.
Гар хаёллар учолса шошиб,
Тафаккурни йўллар шафога.
Шеър сеҳрини навога қўшиб,
Тўлдиради дилни сафога.
Муслима Ҳамроз
26.02.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые