Шеър

Маҳфузам онам (Мувашшаҳ)

Ҳаёт мазмуни, ришта боғичи
Узилмасин деб жонимиз ҳалак.
Эзгулик безар кўнгил боғини,
Ёруғ дунёда оналар Малак,
Малагим жону Жаҳоним онам.

Соғинч ҳилпирар шамол қўлида,
Ортидан қувиб беҳуд учаман.
Онам меҳрини сочар йўлида,
Қайноқ тафтини истаб қучаман,
Ифори хушбўй Райҳоним онам.

Довон ошганда ўзи маслагим,
Бисёр Орзулар қаноти моҳир.
Умид бағишлар эзгу тилаги,
Бағри кенг олам, юраги соҳир,
Қалби қуёшим Сарварим онам.

Куйган кўнгилга сафо топмадим,
Дуру жавоҳир таратмас жило.
Дунё матоҳин истаб чопмадим,
Дунёлар ичра Суюмам аъло,
Тенгсиз бойлигим Гавҳарим онам.

Онажоним деб ҳайқиргим келди,
Тўрт тараф титрар, садо келмайди.
Меҳрим тутай деб, чақиргим келди,
Юлдуз кўксидан нидо келмайди,
Нигоҳи маъюс Сайёрам онам.

Онамни эслаб қалбим гирёна,
Тез-тез хотирлаш кўнгил овунчи.
Атргул баргига боқсам гар ёна,
Алвон суҳбати дилим қувончи,
Руҳи парвона Дилёрам онам.

Чертиб дил торин, ашъор битгайман,
Хушхон илҳомим келар қошимга.
Дилим ҳовучлаб дуо этгайман,
Томар хотирлаб оққан ёшимга,
Ёди дилларда Муаззам онам.

Меҳри Пайваста хушсурат аёл,
Кўркам, ол яноқ, хулқи Латофат.
Ҳар гал эсласам жонланар хаёл,
Дилда иймону қалбда Шафоат,
Жаннат кўшкида Маҳфузам онам.

Муслима Ҳамроз
14.02.2023 йил

5 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x