
Фикрат сочқиси
Ҳар сафар китоб ўқиётганимда қалбим деразаси очилади, борлиқ оламга янада очиқроқ назар солгим, кенгликларга парвоз этгим ва чексизликни ҳис этгим келади. Аммо, тафаккур тизгинлари таранг тортилиб кўз ўнгимда чекловлар чизиғини чизади. Тахайюл қанотлари эса фикрларимга умид бағишлайверади. Балки, шундан қалбим ойнаси очиқ гўзал дамларни соғиниб яшайман.
Муслима Ҳамроз
20.04.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые