Олов сўзим
Қалам оташ чизги, оловланиб кетади сўзим,
Шеърим шуъласида яна такрор ёнаман ўзим.
Ёҳуд сочсаммикан замин узра, сўзларим уруғ,
Бепоён лолазор тимсолида униб чиқсин чўғ.
Ўтли лаҳжалардан ҳилпираса кўнгилда ялов,
Қақнус каби ёниб, тирилгайми кул ичра олов?
Мушфиқ кўнгилларга ўтли сўзим туташарми ҳеч,
Кураш туғёнини ёқа олсам бўлмасидан кеч.
Ҳур фикрлар уйғонса, ҳақ йўлида ҳар қадам қутлуғ,
Порлаб турсин дея эл қалбида оловланган туғ.
Қақнус каби ёниб, тирилганда жон ичра қалов,
Ўтли лаҳжалардан ҳилпирайди кўнгилда ялов.
Муслима Ҳамроз
05.07.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


