Жароҳат
Ғам-ғуссага чўкиниб турганим кўриб,
Ғажиб-ғижиб тўймадинг сўнгакларимни.
Пешонамнинг шўридай сўзларинг тахир,
Чопиб-кесиб синайсан тиргакларимни.
Маломат тошларингдан қон тирқирайди,
Тугиб кетдинг банду-банд
билакларимни.
Парча-парча булутдек ямоқ бир бўз деб,
Назар-писанд қилмайсан
тилакларимни.
Бутун бўлолмадим мен, афсус бефойда,
Эзғиб-тўзғиб сочасан
бўлакларимни.
Ўзагим узмоқчисан, фарёдинг нолон,
Ковлаб-ковлаб тинмайсан
тўнгакларимни.
Ағёр тиғи қўлингда, жонда жароҳат,
Тескарига ўгирма
ўнғайларимни.
Тўлиб-оқиб кетяпман, манзилим денгиз,
Кўролмайсан зилолдек
тингайларимни.
Муслима ҲАМРОЗ
14.06.2026 йил
***
Подписаться
0 комментариев
Старые


