
Изҳоринг
Сенинг сўзларингдан қизғаниб қалбим қизарди,
Изҳор таронаси таралар, балки беозор.
Кўнглинг манзумасин тингласам, завқин тизарди,
Маҳзун туйғуларинг маъсуму нечун дилзор.
Соҳир сукутларинг диловар дилим безарди,
Кўнглим қулфин гарчи очолмай қийналар зор-зор.
Қувғин хаёлларим паришон сўздан ўзарди,
Юрак тафт-чўғига гўзаллик йўлласа изҳор.
Муслима Ҳамроз
28.04.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые