
ЧАЛИБ БАҒРИНГ ДУТОРИН
Рутубатдан зорланиб чекдинг нифоқ дардини,
Бошга тушган ғавғолар чертар нозик дил торин.
Кўнглинг асло ўкситма, поклаб артгил гардини,
Савти маъво қуйилар чалиб бағринг дуторин.
Кечгил барча ғавғодан тинглаб мумтоз садосин,
Боқгил гўзал чаманзор ифор йўллаб чорлайди.
Асра дилда тасаввур чизган нодир нидосин,
Ишққа мафтун нигоҳинг ёниб, ёқиб порлайди.
Ул дам ҳаво кўксида эркли парвоз аёнми,
Мовий осмон чарх урган кўнгил қушин чорласа.
Кўм-кўк яшнаб ниш урган куртак инжа баёнми,
Мавжлар ичар дилсойинг қалбда шуъла порласа.
Муслима Ҳамроз
14.03.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые