
Ҳуррият
«Ёзиш учун ҳур бўлиш керак.» Фердинанд Селен
Ҳуррият оламида шеърият эрк бўлиб яралгай, инсон аҳлини дилбанд этмоқлик умидида. Мусиқа оҳанг торларида ҳурланиб янграйди, наволанган куй таралгай эрк созининг нағмаларидан. Туйғу қалб туғёнида маҳзун изтироб чекади, ошиқлик рутбасида зорланиб. Сўз тахайюл тўфонида озодлик қўнғироғи бўлиб жаранг сочади. Оламнинг турфа рангли унсурларига энган мўйқалами мусаввир қалбида гўзал манзара чизади. Кўнгил озодлик макони, самовий маъво янглиғ кенгликларга туташади, гўё. Қуёш эркли нурларини кўнгилга элайди ва унинг илиқ меҳри туфайли кўнгил уйи ёришади. Қалб ҳайратининг парвозга шай қанотлари ўлчанмаган масофалар қадар учаверади. Қизарган шафақда унутилган озодлик дарди қизил тусда товланади. Азоб. Тонгда таралгувчи эрк ёғдусига қалбим қуёшини ошно этгим, қалбим довотини ҳуррият нурларига тўлдиргим келади.
Муслима Ҳамроз
30.04.2023 йил

